«Тинчлик хоҳласанг — урушга тайёрлан». Лукашенко Беларусь қўшинларининг ҳаракатига изоҳ берди
Лукашенконинг атишича, Европадаги қўшнилар Беларусга қарши босқин ўтказишга тайёр
Беларусь президенти Александр Лукашенко чегарадаги кескинликни зудлик билан камайтириш кучларини нима сабабдан текшириш бошланганини тушунтирди, деб хабар беради «Коммерсантъ».

Унинг таъкидлашича, Беларусь ва Россия ҳарбийлари «эски битимга кўра, ўқув машғулоти ўтказмоқда, бироқ ҳозирда «юзага келган вазият» сабаб уларнинг кўлами кенгайган.
«Тинчлик хоҳлайсанми — урушга тайёрлан. Буни мен ҳам, сиз ҳам ўйлаб топмаганмиз. Шу орқали мен жамиятимизда, айниқса, интернетда Беларусь қуролли кучларининг ҳаракати ҳамда Беларус ва Россия қуролли кучларининг биргаликдаги ҳаракати ҳақида пайдо бўладиган ҳар қандай миш-мишларга жавоб бермоқчиман», — дейди Лукашенко.
Беларусь президентининг таъкидлашича, Минск қўшинлари «зарур деб билган жойларига» жойлаштиради ва бунда «ҳеч қандай бошқача маъно, конспирология йўқ».
Лукашенконинг тасдиқлашича, Европадаги қўшнилар Беларусга қарши босқин ўтказишга тайёр. Шу сабабли дарҳол ҳаракатга келувчи кучларни шай ҳолатда ушлаш лозим. Ҳозирда операция якунланган ва қўшинлар доимий жойига қайтган. Ғарбий ва шимоли-ғарбий йўналишда текширув ўтказилган.
Мавзуга доир: «Президентликдан аллақачон тўйганман» — Лукашенко
Аввалроқ Лукашенко Украинадаги урушни тугатиш шартини айтганди. Шунингдек, Лукашенко дунёдаги янги «қурол» номини маълум қилганди. Бундан ташқари, у Россияни ядро қуролидан фойдаланишга тайёр бўлишга чақирган.