Тошкентда ўқиётган андижонлик талабалар ўз уйларига қайтиши учун 25 та автомобиль ажратилади
Янги йил байрами ва қишки таътилни ўтказиш учун уйларига келадиган андижонлик талабаларни олиб келиш мақсадида 25 та автотранспорт воситаси ажратилади. Бу ҳақда Андижон вилояти Транспорт бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган бир гуруҳ талаба ёшлар Андижонга бепул олиб келинади.
«Янги йил байрами олдидан Тошкент—Андижон поездига билет топиш анча қийин бўлади, автомашинада қайтиш учун эса байрам арафасида йўлкира бирмунча қиммат бўлиб кетади. Бу, айниқса, талабаларни қийин аҳволга солиб қўяди. Ана шундан келиб чиқиб, талабларга қулайлик яратиш, уларга кўмаклашиш мақсадида ушбу хайрли ишга қўл урдик. Бошқарма бошлиғининг таъкидлашича, Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган, янги йил байрами ва қишки таътилни ўтказиш учун уйларига келадиган андижонлик талабаларни олиб келиш мақсадида 25 та автотранспорт воситаси ажратилади», — дейди Андижон Транспорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Машрапов.
Бундан ташқари, имкон қадар кўпроқ талабаларни олиб келиш учун йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи автомобиль эгаларини ушбу хайрли ишга қўшиш таклифи билдирилган. Автомашиналар 27 декабрь сешанба куни Тошкентдаги «Ўзбекистон» меҳмонхонаси олдидан соат 12:00 да Андижонга жўнайди. Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган андижонлик талабалар ушбу имкониятдан фойдаланишлари мумкин.
Аввалроқ Ўзбекистонда талабалар ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари учун қишки таътил муддати 2022 йил 26 декабридан 2023 йил 9 январига қадар этиб белгиланганди.