«Украина ҳеч қачон таслим бўлмайди. Биз ғалаба қозонамиз». Зеленский АҚШ Конгрессида чиқиш қилди

Украина президенти Владимир Зленский Вашингтонга боргани тўғрисида хабар берилганди. У АҚШ Конгрессида нутқ сўзлаб, Украина ҳеч қачон таслим бўлмаслигини маълум қилди.

Фото: Getty Images

«Биз ғалаба қозониб бўлдик, чунки биз қўрқмаймиз. Россия зулми устимиздан назоратни йўқотди. Россияликларнинг ўзи эса Кремлнинг ривоятларини ўз онгида мағлуб этгандагина озод бўлади. Бу фақатгина ҳудуд учун уруш эмас — у фарзандларимиз ва набираларимиз қайси дунёда яшашини белгилаб беради. Уни музлатиб ва кечиктириб бўлмайди.

Дунё бир-бирига жуда ҳам боғлиқ, ҳеч ким четда қола олмайди. АҚШ қўшинлари 1944 йили Рождество олди нацистларга қарши курашганди, ҳозир эса бизнинг қўшинларимиз Россияга қарши урушяпти. Украина бардош бермоқда ва ҳеч қачон таслим бўлмайди. Биз ҳеч қачон америкалик аскарлар бизнинг ҳудудимизда ўрнимизга жанг қилишини сўрамаганмиз — украиналик ҳарбийлар Америка танклари ва самолётларини ўзлари бошқара олади. Аммо сизларнинг молиявий қўллаб-қувватловингиз жуда муҳим. Бу хайрия эмас, балки глобал хавфсизлик ва демократия учун инвестициядир.

Россияга агарда истаганида тажовузкорликни тўхтатган бўларди. Аммо у Кремль томонидан заҳарланган ва ундан тинчлик ўрнатиш учун бирор қадам кутиш гўллик бўларди. Сизлар Россия уруш оқибатлари қанчалик оғир эканини ҳис қилиши учун санкцияларни кучайтиришингиз мумкин. Келинглар, шуни қиламиз. Икки кундан кейин Рождествони шамлар ёруғида нишонлаймиз. Бу роматика бўлгани учун эмас, балки бизда электр энергия йўқлиги учун. Аммо биз шикоят қилмаймиз. Қалбимиздаги нурни ўчириб ўлмайди. Бахмутдаги ҳарбийлар топширишни сўраган байроқни сизларга совға қиламан. Курашишни давом этамиз ва ғалаба қозонамиз, чунки биз бирдаммиз. Худо қуролли кучларимизни, Қўшма Штатларни ҳимоя қилсин. Рождество билан. Украинага шон-шараф», — деган Зеленский.

Аввалроқ The Time журнали Владимир Зеленскийни «Йил одами» деб эълон қилгани, Зеленский Учинчи жаҳон урушини бошлашга уринишда айблангани, Зеленский урушни тўхтатишнинг 10 та шартини маълум қилгани тўғрисида хабар берилганди.

АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова
Янгиликлар17:24 | 4.2.23
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

Муҳим хабарлар

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023

ИИВ Тошкентда ўқувчиларни «ўғирлаб кетишга» уриниш бўлгани рад этди

12:44 · 04.02.2023