Афғонистонга юборилган инсонпарварлик ёрдами таркиби маълум бўлди

Термиздан инсонпарварлик юки ортилган 9 та машина Афғонистонга жўнаб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Маълум қилинишича, Ўзбекистон ҳукуматининг биродар афғон халқига энг бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда кийим-кечаклардан иборат жами 170 тонналик навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юклари ортилган автомашиналар карвони Ҳайратон чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилояти шимолидаги Калдор туманига етказилган.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Қўшни давлатнинг Ҳайратон шаҳрида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтган. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили ва Сурхондарё вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация аъзоларини Ҳайратон шаҳрида Балх вилояти губернатори, провинциянинг бошқа бошқарув идоралари вакиллари кутиб олган.

Инсонпарварлик ёрдами ичидан, 48 тонна ун, 30 тонна шакар, 48 тонна буғдой, 15 тонна ўсимлик ёғи, 10 минг дона консерваланган гўшт маҳсулотлари , 22 тонна макарон, 1000 жуфт эркаклар ва болалар уст кийими, 1000 жуфт болалар, эркаклар ва аёллар оёқ кийимидан ташкил топган беғараз ёрдам Балх вилояти бошқарув идоралари вакилларига топширилган.

«Бугун Ўзбекистон ҳукумати минтақадаги муаммолар ечими ва давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ўз ташаббус ва амалий ҳаракатларини олиб бормоқда. Биргина Мозори-Шариф—Кобул—Пешовар темир йўли қурилишини оладиган бўлсак, бу лойиҳа нафақат учта давлат қолаверса Марказий Осиё мамлакатларининг иқтисодиётида жуда катта аҳамият касб этади. Мана бундай беғараз кўмак халқларимизни жипслаштириб ўзаро борди-келди муносабатларимзни янада мустаҳкамлайди. Бундан эса албатта афғон халқ манфаатдор. Яна бир бор самимий ташаккуримни изҳор этаман», — дейди Балх вилояти губернатори Мулло Муҳаммад Довуд Музаммил.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан Афғонистонга 58 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатилганди. Шунингдек, Афғонистонда рўй берган зилзила оқибатида жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати мамлакатга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборганди. Кобулда 25 июнь куни Кобулда Афғонистон халқига инсонпарварлик юкларини топширишга бағишланган маросим бўлиб ўтганди.

АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова
Янгиликлар17:24 | 4.2.23
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

Муҳим хабарлар

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023

ИИВ Тошкентда ўқувчиларни «ўғирлаб кетишга» уриниш бўлгани рад этди

12:44 · 04.02.2023