Андижонда уч боланинг ўлимига сабаб бўлган ёнғин нимадан келиб чиққани айтилди
Андижон шаҳридаги хонадонларнинг бирида содир бўлган ёнғин оқибатида бир оиланинг уч фарзанди ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Бош прокуратура Bugun.uz’га ҳолат бўйича қўшимча маълумот тақдим этди.
Қайд этилишича, 22 декабрь куни соат 18:50 ларда фуқаро А.Б.га тегишли бўлган Андижон шаҳри «Далварзин» МФЙда жойлашган уйнинг айвон қисмида ўрнатилган қўлбола усулда тайёрланган иситиш печи табиий газга резина шланг орқали уланиб, ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилган ҳолда фойдаланилгани натижасида носозлик пайдо бўлиб, ёнғин келиб чиққан.
Оқибатда, яшаш уйда бўлган А.Б.нинг фарзандлари вояга етмаган 15 ёшли Ш.Ш. 13 ёшли Р.Ш. ва 5 ёшли М.Ш. олов ичида қолиб, ходиса жойида вафот этишган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир: Тошкентдаги дўконларнинг бирида ёнғин чиқди — видео
Аввалроқ Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлгани, Андижонда масжид ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Андижон шаҳридаги «Жаҳон бозори»да ёнғин келиб чиқиб, 10 та қутқарув экипажи уни ўчиришга жалб қилинганди.