Дональд Трамп навбатдаги президентлик сайловларида иштирок этмаслиги мумкин

Вакиллар палатасининг 2021 йили Капитолийга қилинган ҳужумни тергов қилаётган қўмитаси ўзининг якуний ҳисоботини эълон қилди. Шунингдек, қўмита Трампга давлат лавозимларида ишлашни тақиқлашини билдирган. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Фото: CNN

Қайд этилишича, қўмита 2021 йилнинг 6 январида Капитолийга бостириб кирилишида асосий сабаб қилиб Дональд Трампнинг хатти-ҳаракатлари кўрсатилган. Қўмитанинг ҳисоботига кўра, қўзғолонга бевосита алоқадор шахслар АҚШда давлат лавозимига ишга кириш учун ариза беролмайди.

Якуний тергов ҳисоботида келтирилишича, Трамп етти штатда сохта сайловчилар рўйҳатини тарғиб қилишга уринган. Бошқа айбловлар орасида полиция ходимига тўсқинлик ва фитна уюштириш каби жиноятлар бор.

Эслатиб ўтамиз, Трамп тарафдорлари 2021 йил 6 январда Капитолийга бостириб киришганди. Натижада беш киши, жумладан бир полициячи ҳалок бўлган. АҚШ президенти Жо Байден буни қуролли қўзғолон деб атаган.

Аввалроқ Трамп 2024 йилги президентлик сайловларида қатнашиш учун ариза бергани, Трамп сайловда қатнашишига тўсқинлик қиладиган ягона сабабни айтгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
Янгиликлар17:30 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Янгиликлар14:04 | 31.1.23
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Янгиликлар12:21 | 31.1.23
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
Янгиликлар11:48 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди
Янгиликлар11:36 | 31.1.23
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди
Янгиликлар11:20 | 31.1.23
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди