Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат нархлари бўйича маълумот берилди
Статистика қўмитаси ахборот хизмати алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳудудий бозорлардаги минимал-максимал нархларини маълум қилди.
Қайд этилишича, нархлар 21 декабрь ҳолати бўйича тақдим қилинган. Картошканинг 1 килограмми 3000—6000 сўмни ташкил этган. Қолган маҳсулотлар нархлари қуйидагича:
- Суякли мол гўшти (1 кг) — 48 000 – 78 000 сўм;
- Қўй гўшти (1 кг) — 55 000 – 91 000 сўм;
- Картошка (1 кг) — 3000 – 6000 сўм;
- Пиёз (1 кг) — 3000 – 6000 сўм (+500 сўм);
- Сабзи (1 кг) — 2000 – 5 000 сўм (-500 сўм);
- Тухум (10 дона) — 10 000 – 17 000 сўм;
- Гуруч (1 кг) — 6000 – 27 000 сўм;
- Ўсимлик ёғи (1 л) — 14 000 – 30 000 сўм (-2 500 сўм);
- Шакар (1 кг) — 11 000 – 15 000 сўм.
Бунда деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган. Қўмитанинг 14 декабрдаги маълумотлари билан таққослаганда, бир ҳафта ичида сабзи ва ўсимлик ёғи нархлари арзонлашган — мос равишда 500 сўм ва 2,5 минг сўмга.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги жамғармалари қишда аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлайди
Аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинганди. Қарор билан қишлоқ хўжалиги корхоналарига ва маҳсулотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчи корхоналарга маблағлар ажратилади.