Ўзбекистон уй-жой арзонлиги бўйича жаҳон рейтингида қайси ўриндалиги маълум қилинди
Ўзбекистонда уй-жой арзонлиги бўйича жаҳон рейтингида 75-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Numbeo таҳлилий порталида маълум қилинди.
Қайд этилишича, жаҳон рейтингида 113 та давлатдаги уй-жой нархлари инобатга олинган. Шунингдек, Ўзбекистон Осиёдаги 40 та давлат орасида 23-ўринни эгаллаган.
Рейтинг «соф» иш ҳақига боғлиқ бўлган квартира нархи ва оиланинг ўртача йиллик даромади нисбатига асосан тузилган.
Таққослаш учун, Қозоғистон мазкур рейтингда — 33, Озарбайжон — 74, Қирғизистон — 76, Арманистон — 85, Россия — 88, Беларусь — 90, Хитой — 108-ўринни эгаллаган.
Рейтингнинг энг юқори учлигидан Саудия Арабистони, БАА ва Жанубий Африка ўрин олган. Охирги поғоналар эса Сурия, Гана ва Шри-Ланкага насиб этган.
Рейтингда келтирилишича, шаҳар марказидаги квартиралар нархи бўйича Ўзбекистон 104 та давлат ичида 14-ўринни эгаллаган (квадрат метри учун 1056 доллар).
Мавзуга доир: Давлатларнинг уй-жой нархи бўйича рейтинги эълон қилинди
Аввалроқ Ўзбекистоннинг хавфсиз давлатлар рейтингидаги ўрни маълум бўлганди. Шунингдек, «Mercer» консалтинг компанияси чет элликлар учун 2022 йилда яшаш нархи бўйича энг арзон ва қиммат бўлган шаҳарлар рейтингини тузган.