Ўзбекистонда 2023 йил учун дам олиш кунлари белгиланди
Президентнинг тегишли фармони билан 2023 йилдаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Унга кўра барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):
- 2 январь – душанба;
- 30 июнь – жума.
Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:
- 3 январь – сешанба;
- 20 март – душанба;
- 22 март – чоршанба;
- 24 апрель – душанба;
- 1 июль – шанба;
- 2 сентябрь – шанба;
- 30 декабрь – шанба.
Қайд этилишича, беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:
- 7 январь – шанба кунидан 3 январь – сешанба кунига;
- 11 март – шанба кунидан 20 март – душанба кунига;
- 25 март – шанба кунидан 22 март – чоршанба кунига;
- 29 апрель – шанба кунидан 24 апрель – душанба кунига.
Бундан ташқари, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи «1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни» 2023 йилда якшанба – дам олиш кунига тўғри келганлиги муносабати билан ушбу дам олиш куни 2023 йил 2 октябрь – душанба кунига кўчирилади.