Ўзбекистонда фермер хўжаликлари ва кластерлардаги мавсумий иш жойи иш ўрни ҳисобланади

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар беради Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Низом билан қуйидагилар белгиланган:

  • тадбиркор ҳисобланган юридик шахсларнинг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботига мувофиқ жорий ҳисобот йилида яратилган янги ва мавсумий иш ўрнини ҳисобга олиш тартиби;
  • давлат хизматлари марказлари томонидан янги ташкил этилган якка тартибдаги тадбиркорлар, уста ҳунармандларнинг шогирдлари, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ва деҳқон хўжаликлари бўйича давлат солиқ органларига тақдим этилган маълумотлари асосида яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби;
  • тадбиркор ҳисобланган юридик шахслар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар ва уларнинг ёлланма ходимлари, уста ҳунармандлар шогирдлари, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар, деҳқон хўжаликлари ҳисобидан яратилган янги иш ўринларини автоматлаштирилган дастурда ҳисобга олиш тартиби.

Бунда яратилган янги иш ўринларининг ҳисоби Давлат солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган дастури орқали юритилади.

Юридик шахсларда меҳнат шартномаси асосида (қурилиш корхоналарида қонунчиликка асосан шартнома тузмасдан) ёлланган ходимнинг иш жойи иш ўрни ҳисобланади. Фермер хўжаликлари ҳамда кластерлар, туризм, ипак қуртини кўпайтириш ва қурилиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслардаги мавсумий иш жойи иш ўрни ҳисобланади.

Фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги паст ҳосилли пахта ва ғалла экинларидан қисқартирилган ерлар ҳисобидан 0,1 гектардан 1 гектаргача ижара ҳуқуқи асосида фуқароларга ер майдонлари ажратилганда, улар деҳқон хўжалиги сифатида давлат рўйхатидан ўтганда иш ўрни сифатида ҳисобга олинади.

Яратилган янги иш ўринлари бўйича маълумотлар ҳисобот даври якуни билан солиқ ҳисоботларини тақдим этишдан сўнг 5 кунда автоматлаштирилган дастурда шакллантирилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшилиши, Ўзбекистонда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладиган ходимлар рўйхати тузилиши тўғрисида хабар берилганди.

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
Медиа, Янгиликлар10:02 | 5.2.23
Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

Муҳим хабарлар

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?

10:02 · 05.02.2023

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023