Расул Кушербаев кетидан Нуриддин Зайнитдинов ҳам депутатлик фаолиятини якунлашини маълум қилди
Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини якунлагани ҳақида хабар берилганди. Нуриддин Зайнитдинов депутат билан бўлган ҳолатни қоралади.
«Қачонгача депутатлар оғзини ёпиш, қасддан уларнинг позициясини билдиришига қаршиликлар бўлади?
Депутатларни босим бўлса, ҳамма жим… Депутатларни қамамоқчи бўлса, ҳамма жим… Депутатларни тақиб қилса, ҳамма жим… Маҳаллий кенгаш депутатлари дахлсизлиги бир туман билан чекланса, хамма жим… Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатга кафолатланган сўз берилмаса, хамма жим…
Гапирма! Индама! Аралашма! Қачонгача бундан гапларни эшитамиз?! Депутатнинг гапиришдан бошқа нимаси қолмоқда? Энди шунгаям йўл берилмаса…», — деди депутат Зайнитдинов.
Шунингдек, у Расул Кушербаевни тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлаб ўтган.
«Депутат бўлиб, эмин-эркин депутатлик қилолмайдиган шароитда ишлаб бўлмайди.
2022 йилнинг ўзида 2-3 маротаба менга бўлган босимлар ва ноқонуний ишларнинг айбдорларига шу кунгача чора ҳам кўрилмади. Оиламгача, қариндошларимгача таъқиб ва босим қилишга боришди…», — дея қўшимча қилди у.
Шу билан бирга Нуриддин Зайнитдинов ҳам маҳаллий кенгаш депутатлигидан кетишга қарор қилганини маълум қилди.
«Бу қарор вақт масаласи эди… Яхши-ёмон гапларга рози бўлинглар. Менинг фаолиятимни қўллаб-қувватлаб келган халқимизга ҳурматим чексиз. Агар ишончингизни оқлай олмаган бўлсам, минг бор узр сўрайман. Бундай қарор қабул қилганимдан афсусдаман, бу осон бўлмади», — дея постини якунлаган депутат.
Мавзуга доир: «Бизга 100 та Кушербаев керак» — Зафар Солижонов
Эслатиб ўтамиз, 22 декабрь куни Молия вазирлиги «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни лойиҳасига оид маълумотларни эълон қилганди. Қонун лойиҳаси шарҳида келтирилишича, 2023 йил учун давлат бюджети даромадлари (давлат мақсадли жамғармаларига трансфертларни инобатга олмаган ҳолда) 232,1 триллион сўм, харажатлари эса (давлат мақсадли жамғармаларига трансфертларни инобатга олмаган ҳолда) 227,9 триллион сўм миқдорида бўлади.