Толибон аёлларнинг Афғонистон ОТМларида ўқиши нима сабабдан тақиқланганини маълум қилди
Афғонистондаги талаба қизлар ҳижоб ўрамагани Толибон томонидан аёлларнинг мамлакат олий таълим муассасаларида ўқишини тақиқлашга сабаб бўлган. Бу ҳақда мамлакат олий таълим вазири Нада Муҳаммад Надим маълум қилди.
Вазир жами тўртта сабабни эълон қилган. Хусусан, унинг сўзларига кўра, университет ётоқхонасидаги қизлар ва вилоятлардан ўқишга келганлар эркак ҳамроҳсиз ҳаракатланган. Шунингдек, ОТМларда аёллар ва эркакларга аралаш ҳолатда дарс ўтилган, айрим қизлар эса «исломга зид» факультетларда ўқиган.
Бундан ташқари, Толибон 2021 йил ҳокимият тепасига келгач, университетларда жинсга қараб алоҳида синф хоналари ва кириш эшикларини жорий қилди. Шу билан бирга, аёл талабаларга фақат аёл профессорлар ёки қариялар дарс бериши мумкин қилиб белгиланди.
Аввалроқ Толибон шариат қонунлари бўйича жазо амалиётини тиклагани ҳамда аёллар ҳуқуқлари кафолатланишини маълум қилгани хақида хабар берилганди.