Ўзбекистон киви импортини оширди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга 6 та хорижий давлатдан қиймати 3,1 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 5,1 минг тонна киви импорт қилган.
Қайд этилишича, киви импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 2 минг тоннага ошган. Ўзбекистон 2022 йилнинг 11 ойида энг кўп киви импорт қилган давлатлар қуйидагича:
- Эрон – 4,2 минг тонна;
- Туркия – 541 тонна;
- Хитой – 235 тонна;
- Қозоғистон – 46 тонна;
- Италия – 8,4 тонна;
- Россия – 1,2 тонна.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда Ўзбекистондан импорт қилинадиган мева-сабзавотларга қўйиладиган талабларни кучайтириш таклиф қилингани ҳамда Ўзбекистон 2022 йилда мева импортини кескин оширгани ҳақида хабар берилганди.