Ўзбекистонда сўнгги бир суткада 2 627 нафар чақалоқ туғилди
Ўзбекистонда 23 декабрь эрталабки соат 08:00 дан 24 декабрь 08:00 гача 2 627 нафар чақалоқ туғилди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтган суткада Ўзбекистонда 2627 нафар чақалоқ туғилган. Уларнинг:
- 1380 нафари ўғил бола;
- 1247 нафари қиз бола;
- 30 нафарини эгизаклар ташкил этади.
Шунингдек,энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудудлар:
- Самарқанд вилояти — 296 нафар;
- Фарғона вилояти — 288 нафар;
- Қашқадарё вилояти — 254 нафар;
- Андижон вилояти — 220 нафар;
- Сурхондарё вилояти — 219 нафар.
Аввалроқ Ўзбекистонда «Тез ёрдам»га бир суткада 40,5 мингта чақириқ тушгани ҳақида хабар берилганди.