Президент Спичрайтерига ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Президенти Спичрайтерига ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Хабарда келтирилишича, Муртаза Қаршибаев Ўзбекистон Президенти масалаҳатчиси Спичрайтери Хайриддин Султоновнинг ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача Президент администрациясида шўба мудири лавозимида ишлаган.
Бундан ташқари, Хайдаров Тальатжон Солиевич бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қоррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Қайд этилишича, Мавлянов Умед Қоррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари — Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилояти ҳокими Президент маслаҳатчиси этиб тайинлангани, Алишер Усманов Президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилгани, шунингдек, яна бир Президент маслаҳатчиси ўринбосари ўз лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилганди.
