Тошкентда сейфдан қарийб 100 минг долларлик буюмларни ўғирлаган шахслар ушланди

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари уйдан сейфни ўғирлаганликда гумонланувчи шахсларни қўлга олдилар. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг декабрь ойида Шайхантоҳур тумани ИИО ФМБга 41 ёшли Феруза Н. уйидан пул ва заргарлик буюмлари йўқолганлиги ҳақида ариза билан мурожаат қилган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган, 32 ёшли Махбуба А. ва 34 ёшли Матлуба К. аниқланиб, қўлга олиндилар. Улар уй эгаларининг йўқлигидан фойдаланиб, уй хоналаридан бирининг эшигини калит танлаш йўли билан очиб, ичида 7 000 АҚШ доллари ва жами 90 000 АҚШ долларлик тилла тақинчоқлари бўлган сейфни ўғирлаб кетишганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғрилик») билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда меҳмонхона сейфидан пул ўғирлаган икки эркак ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди