Жиззахда эр хотинини пичоқлаб ўлдирди
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида эркак хотинининг ўнг елка қисмига пичоқ билан уриб, тан жароҳати етказди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 19 декабрь куни соат 18:00 ларда 1972 йилда туғилган Б.И. ва турмуш ўртоги Н.И. ўртасида оилавий келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан. Жанжал вақтида Б.И. қўлида бўлган ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғининг ўнг елка қисмига ўриб тан жароҳати етказган. Оқибатда 1975 йилда туғилган Н.И. оғир тан жароҳати олиб, РШТЁИМнинг Жиззах филиалида кўрсатилган муолажаларга қарамасдан вафот этган. Эркак эса процессуал тартибда ушланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3- қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Наманганда эркак хотинини ўйнаши билан тутиб олгани, Тошкентда аёл талаба қизни эрининг ўйнаши деб ўйлаб самосуд қилгани, Наманганда хотинини хиёнат устида ушлаб олган эр унинг жазманини пичоқлаб ўлдиргани тўғрисида хабар берилганди.