Наманганда Қирғизистон фуқароси 1 килога яқин героин билан қўлга тушди — видео

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида оғир турдаги гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Хусусан, Тошкент—Андижон йўналишида ҳаракатланаётган Nexia-2 русумли автомашина Наманган вилоятининг Поп туманидаги «Шеробод» йўл-патруль хизмати масканида тўхтатилган.

Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Андижон шаҳрида вақтинча яшовчи, 1973 йилда туғилган Қирғизистон фуқаросига тегишли 996 грамм героин моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Аниқланишича, тожикистонлик наркокуръерлар томонидан контрабанда йўли билан Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳудудига ўтказиб берилган ушбу гиёҳвандлик моддасини мазкур шахс Фарғона водийсида сотишни режалаштирган.

Ҳозирда унга нисбатан ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйгани, Самарқандда 5 килограмга яқин гиёҳванд моддалар айланмаси тўхтатиб қолингани тўғрисида хабар берилганди.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда