Ўзбекистонда 27-30 декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 27-30 декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 27 декабрда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 28-30 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 27 декабрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, 28-30 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 27 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 28-30 декабрда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 27 декабрда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ, 28 декабрда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 29-30 декабрда 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ; Навоий вилоятининг шимолида 27 декабрда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 28-30 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

ТошкентЖиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди фақат 28 декабрда баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 27 декабрь кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 28 декабрда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 29-30 декабрда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 27-28 декабрда баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғади, 29-30 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 27 декабрь кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 28 декабрда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 29-30 декабрда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 27 декабрда баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин, 28-30 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 27-28 декабрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 29-30 декабрда 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 27-28 декабрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 29-30 декабрда 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

АндижонНаманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 27 декабрда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 28-30 декабрда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ, бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 27-28 декабрда 2-7 даража илиқ, 29-30 декабрда 0-5 даража илиқ бўлади.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023