Самарқандда ўзганинг Equinox’ида ЙТҲ содир этган профилактика инспектори ишдан олинди
Самарқандда ўзига тегишли бўлмаган Equinox машинасида йўл- транспорт ҳодисаси содир қилган Паст Дарғом тумани ИИБ профилактика инспектори вилоят ИИБ бошлиғининг 2022 йил 21 декабрь кунидаги буйруғига асосан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Аввалроқ ушбу ҳолат Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов томонидан Пастдарғом тумани ИИБ шахсий таркиби иштирокида танқидий муҳокама қилинган эди.
«Бизнинг мақсадимиз халқни рози қилиш, унга хизмат қилиш, унинг дарду ташвишлари билан яшаш. Қайси ходим буни чуқур англаб, хизматини шу мезонда олиб бормас экан орамизда уларга жой йўқ», — деганди ИИБ бошлиғи.
Аввалроқ Тошкентда маст аёл ЙПХ ходимига қаршилик кўрсатгани, Тошкентда икки фуқаро ички ишлар ходимларига қаршилик кўрсатиб, ҳақорат қилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Сирдарёда орган ходимига қаршилик кўрсатган маст эркак қамалгани маълум қилинган эди.