Бугун оқшоми. Ишдан олинган Боболов, Қашқадарёда портлаган шифохона, Хитойда бир суткада миллион кишида аниқланган вирус

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ишдан олинди

Президентининг тегишли фармонлари билан Сурхондарё вилоятини 2019 йилдан бери бошқариб келаётган Тўра Боболов бошқа ишга ўтиши муносабати билан вилоят ҳокими лавозимидан олинди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ишлаб келган Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Аввалроқ Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ва Ангор тумани прокурори суҳбати акс этган аудиоёзувлар тарқалганди. Унда Боболов тадбиркорни жиноий жавобгарликка тортаётгани учун прокурорни ҳақорат қилиб, терговга тўғридан-тўғри аралашгани акс этган. Ўшанда Боболовга тегишлилиги таъкидланган аудиоёзувларнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар Бош прокуратура томонидан ўрганилаётгани айтилганди.

Сентябрь ойида эса Сурхондарё вилояти ҳокими телефондаги суҳбатда кластер раҳбарини ҳақорат қилгани ҳақида аудиохабар тарқалганди. Ҳокимлик Тўра Боболов ҳамда Қизириқ туманининг собиқ ҳокими И.Юсупов, тумандаги кластер вакили Х.Х.нинг 2022 йил 17 январдаги суҳбатидан кесиб олиниб, монтаж қилинганини билдирган.

Шавкат Мирзиёев 5 сентябрь кунги видеоселектор йиғилишида ҳудудларда янги мактаблар қурилиши мавзусига алоҳида тўхталиб, вилоят ҳокимларини танқид қилган. “…Сурхондарёда, жаноб, прокурор билан гаплашаётган бир ҳоким бор — 29 та мактаб. Сен прокурор билан телефонда гаплашишдан олдин мактаблар қурилишини жойига қўйиб қўй. Чарчаган бўлсанг, ишдан оламан сени ҳам», — деганди Президент. 27 сентябрь кунги йиғилишда Сурхондарё вилояти ҳокимига иш ҳақининг 40 фоизини жарима тортиш чораси кўрилган.

Маълум қилинишича, 26 декабрь куни Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ишлаган Улуғбек Қосимов янги ҳоким сифатида таништирилиши кутилмоқда.

Самарқандда аёл ёш боласини шафқатсизларча калтаклади

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида аёл болаларини шафқатсизларча калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Маълум бўлишича, ҳолат Ургут тумани Ватак маҳалласида содир бўлган. Чет элда ишлаётган эри билан тортишиб қолган аёл унга қасдма-қасдликка ёш боласини уриб, жараённи тасвирга олиб, эрига жўнатган. Видеодан кўриш мукминки, калтакланиши оқибатида боланинг бурнидан қон оққан. Аёл эрини болаларини ўлдириш билан қўрқитган.

Кадр: Telegram

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми (Қийнаш), 112-моддаси 1-қисми (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Аёл ва боланинг руҳий ҳолати текширилган.

Шавкат Мирзиёев МДҲнинг норасмий саммитида қатнашди

Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг норасмий саммитида қатнашиш учун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига борди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашувда 2022 йилдаги ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилиниб, 2023 йил учун устувор вазифалар муҳокама қилинди. Шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Қашқадарёда шифохона портлади

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Равоқ маҳалласидаги Соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли шифохонада портлаш содир бўлди. Қайд этилишича, ҳолат бинонинг 2-қаватида содир бўлган. Ҳодиса оқибатда 2 киши тан жароҳати олган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Фото: Telegram

Андижонда «свет» ўчиб қолгани сабаб ёш болалар истироҳат боғидаги чархпалакда 40 дақиқа қолиб кетгани айтилди

Андижон вилояти Бўстон туманидаги истироҳат боғида электр ўчиб қолиши сабаб чархпалакдаги болалар 40 дақиқа давомида тепада қолиб кетгани айтилган видеолар тарқалди. Энергетика вазирлиги берган баёнотга кўра, истироҳат боғидан ўтган 35 кВ кучланишли «Л-Ховос» электр узатиш тармоғида носозлик юзага келиб ўчган ва 10 дақиқада тармоқда электр таъминоти қайта тикланган.

Вазирлик ахборотида бу вақт оралиғида ҳеч кимга зарар етмагани маълум қилинган.

Хўш, оламда нима гап?

АҚШга қор бўронлари ёпирилди

АҚШ ва Канадага «Элиотт» бўрони ёпирилди. Ҳодиса оқибатида АҚШнинг Оклахома, Кентукки, Миссури, Теннесси, Висконсин, Канзас, Небраска, Огайо, Нью-Йорк, Колорадо ва Мичиган штатларида 30 дан ортиқ ўлим ҳолатлари қайд этилган. Мамлакатда ҳаво ҳарорати 45 даражагача пасайиб кетган. Шунингдек, 3 мингдан ортиқ авиарейслар бекор қилиниб, 8 мингдан ортиғи кечиктирилган. Ноқулай об-ҳаво сабаб мамлакатда газ қазиб олиш камайган, электр энергияси етказиб беришда ҳам муаммолар юзага келган.

Хитой провинциясида бир кунда 1 миллиондан ортиқ одамда коронавирус аниқланди

Хитойнинг Чжэцзян провинциясида бир суткада 1 миллион кишида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари аниқланди. Мутахассислар ҳудудда вирус билан касалланиш ҳолатлари икки бараварга ошиши мумкинлигини таъкидламоқда. Касалланишнинг энг юқори чўққиси Янги Йилга тўғри келиши, бунда кунлик беморлар сони 2 миллионга етиши мумкинлиги прогноз қилинган.

Маълумот учун, провинцияда 65,4 миллион аҳоли мавжуд. Вирусга чалинганларнинг 13 583 нафарида касаллик белилари аниқланган бўлса, 242 кишининг аҳволи оғир ва ўта оғирлиги айтилмоқда.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023