Бухорода энг йирик меҳмонхона франшизаси Wyndham Bukhara меҳмонхонасини очди

Бухорода 26 декабрь куни энг йирик меҳмонхона франшизаси Wyndham Bukhara меҳмонхонасини очди.

Крупнейшая гостиничная франшиза открыла отель Wyndham Bukhara

Маълум қилинишича, очилиш маросимида туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Нусратилла Зикриллаев, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Камолов ва бошқа мутасадди ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Wyndham Hotels&Resorts — 80 мамлакатда 9000 дан ортиқ меҳмонхонага эга дунёдаги энг йирик меҳмонхона франчайзинг компанияси.

Туризм ва маданий мерос вазирининг ўринбосари бош вазир ўринбосари, туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимовнинг табригини ўқиб эшиттирди.

 «Рақамларга эътибор қаратсангиз, амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида жорий йилнинг ноябрь ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 113 минг 570 ўринга мўлжалланган 4 минг 879 та турар жой муассасаси фаолият кўрсатмоқда. Бухоро вилоятида 2022 йилнинг январь–декабрь ойларида 2311 ўринга мўлжалланган 78 та турар жой биноси ташкил этилиши натижасида бугунги кунда 8187 ўринли 179 та, 2024 ўринли 17 та, 1932 ўринли 213 та ва 85 ўринли 4 та меҳмонхона ва бошқа турдаги турар жой объектлари фаолият кўрсатмоқда», дейилади табрикда.

Нусратилла Зикриллаев Wyndham Bukhara меҳмонхонаси Бухоро вилоятига ташриф буюрган сайёҳларга жаҳон андазалари даражасидаги хизматлар кўрсатиш билан бирга, вилоятда туризмни янада ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.

«Wyndham Bukhara меҳмонхонаси ҳам Бухорода туризмни янада ривожлантириш, сайёҳларга жаҳон андазалари асосида хизмат кўрсатишга ҳисса қўшишига ишонамиз», — деди очилиш маросимида Зикриллаев.

Шунингдек, вилоят ҳокими Ботир Комилов бугунги кунга қадар Бухорода 480 та катта ва кичик меҳмонхона негизида 12 минг 314 нафар меҳмонни жойлаштириш имконияти яратилганини алоҳида таъкидлади.

Маълумот учун, меҳмонхона бизнесида 1300 доимий иш ўрни яратилди. Wyndham Bukhara меҳмонхонасида 200 нафарга яқин йигит-қиз иш билан таъминланган.

Реконструкциядан сўнг Wyndham Bukhara меҳмонхонасида қўшимча 212 хона ва 450 ўринли, жумладан, 4 та президент хонаси мавжуд. Шунингдек, меҳмонхонада катта конференция заллари, ресторан, бар, бассейн, фитнес зали, турк ва фин ҳамамлари, автотураргоҳ каби қўшимча хизматлар кўрсатилади.

Эслатиб ўиамиз, ҳозирда Бухорода туризмнинг 15 тури мавжуд. Булар — зиёрат, гастрономик, бизнес, экотуризм, этнотуризм, вино туризми, спорт, бизнес, таълим, тиббий, транзит, сафари, агротуризм, тарихий туризм, MICE туризми.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023