Кечиктирилган авиарейслар, «свет»сиз қолган 100 минглаб аҳоли, 30 га яқин қурбон: АҚШга қор бўронлари ёпирилди

АҚШнинг турли штатларига ёпирилган қор бўронлари туфайли юзага келган ноқулай об-ҳаво оқибатида 28 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради NBC News.

Ҳамбергдаги Hoaks ресторани, 24 декабрь
Фото: Getty Images

Ўлим ҳолатлари Оклахома, Кентукки, Миссури, Теннесси, Висконсин, Канзас, Небраска, Огайо, Нью-Йорк, Колорадо ва Мичиганда қайд этилган.

АҚШ ва Канадани қамраб олган «Эллиотт» қишки шторми 21 декабрь куни бошланган. Мамлакат Миллий метеорология хизматининг маълум қилишича, бундай табиат ҳодисалари камдан-кам ҳолларда учрайди. Шторм Канада яниқдаги Буюк кўллар ҳудудидан Мексика чегарасидаги Рио-Гранде дарёсига қадар чўзилган. Ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши оқибатида йўл ҳаракати ҳодисалари ҳам ортган. Бундан ташқари, электр тармоқларига ҳам шикаст етган. 24 декабрь куни АҚШда 8 мингга яқин авиарейс кечиктирилган, яна 3 мингтаси бекор қилинган.

Уэйнфлит, Онтарио провинцияси
Фото: Reuters
Буффало, Нью-Йорк штати
Фото: EPA

АҚШнинг шимоли-шарқидаги бир қанча штатларнинг 200 минг аҳолиси электр энергиясисиз қолмоқда, уларнинг қарийб 100 минги Мэн штатида жойлашган.

Нью-Йорк штатидаги Эри кўли
Фото: Reuters

Нью-Йорк ва АҚШ шимоли-шарқига хизмат кўрсатувчи иккита коммунал компания истеъмолчиларни элекетр энергиясини тежашга чақирган. Техасда ҳароратнинг кескин тушиб кетиши туфайли АҚШ Энергетика вазирлиги фавқулодда ҳолат эълон қилган.

Фото: Reuters

Шунингдек, қишки шторм сабаб АҚШда газ қазиб чиқариш тушиб кетган. 23 декабрь куни қазиб олиш ҳажми газ қувурлари музлаб қолгани учун бир кун олдинги ҳолат бўйича 10 фоизга қисқарган. Bloomberg’га кўра, бу АҚШда газ қазиб олишнинг бир суткалик камайиши бўйича энг йирик ҳодиса ҳисобланади.

Уэлс, Мэн штати. Полициячи автомобили бузилиб қолган аёлни қутқармоқда
Фото: AP Photo
Луисвилль, Кентукки штати. Ижтимоий хизмат ходими бошпнасизлар лагерида яшовчиларга буюмлар етказмоқда
Фото: Getty Images

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео