Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Марказий банк 27 декабрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 11,91 сўмга пасайиб, 11 194,20 сўмни ташкил этди. Шунингдек, 1 евро курси эса 3,04 сўмга кўтарилиб, 11 891,60 сўмга етди. 1 Россия рубли 1,50 сўмга тушди ва 163,62 сўм бўлди.