Ўзбекистонда сўнгги бир суткада 2 161 нафар чақалоқ туғилди
Ўзбекистонда 25 декабрь эрталабки соат 08:00 дан 26 декабрь 08:00 гача 2 161 нафар чақалоқ туғилди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтган суткада Ўзбекистонда 2161 нафар чақалоқ туғилган. Уларнинг:
- 1 121 нафари ўғил бола;
- 1 040 нафари қиз бола;
- 13 нафарини эгизаклар ташкил этади.
Шунингдек,энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудудлар:
- Самарқанд вилояти — 256 нафар;
- Фарғона вилояти — 239 нафар;
- Сурхондарё вилояти — 217 нафар;
- Тошкент вилояти — 212 нафар;
- Қашқадарё вилояти — 204 нафар.
Бундан ташқари сўнгги бир суткада «Тез ёрдам»га 45 342 та чақириқ келиб тушди. Республика бўйича «103» хизмати орқали 3 393 нафар бемор шифохонага ётқизилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда 11 ойда энг кўп туғилиш қайси ҳудудда қайд этилгани, шунингдек, Ўзбекистонда «Тез ёрдам»га бир суткада 40,5 мингта чақириқ тушгани ҳақида хабар берилганди.