Қашқадарёда шифохона портлади
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрининг «Равоқ» маҳалласида жойлашган шифохонада чақнаш содир бўлди. Ҳолат бўйича вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар «Равоқ» маҳалласида жойлашган вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли саломатликни тиклаш шифохонасининг иккинчи қаватидаги хоналарнинг бири чақнаш оқибатида портлаб кетган. Бунинг оқибатида икки киши тан жароҳати олган.
Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари давом этаётгани маълум қилинди.
Аввалроқ Термиздаги хонадонда портлаш содир бўлгани, Фарғонадаги мактабда портлаш содир бўлгани ҳақида хабар қилинганди.