Бугун оқшоми. Илон Маск президент бўлишини башорат қилган Медведев, давлат раҳбарларига узук совға қилган Путин, «ичига жин кириб олган» уч фарзандини ўлдирган аёл

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

ССВ «Док-1 Макс»дан вафот этган болалар иши бўйича маълумот берди

Ўзбекистонда 18 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган дори воситалари иши бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумот дори воситалари вафот этган болалар томонидан стационар даволанишга келингунга қадар уй шароитида бошқа дорилар билан бирга, 2-7 кун давомида, кунига 3-4 маҳал 2,5-5 миллилитргача қабул қилингани билан бошланади.

Вазирлик берган муносабатда дорилар болаларга шифокор рецептисиз берилгани, унинг таркибидаги асосий модда парацетамол бўлгани учун ота-оналар томонидан мустақил ёки дорихона сотувчиларининг тавсияси билан шамоллашга қарши восита сифатида нотўғри қўллангани беморлар аҳволи ёмонлашишига сабаб бўлгани айтилади.

Ваҳоланки, ЖССТ октябрь ойидаёқ Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган таркибида диетиленгликол ва этиленгликоль мавжуд йўталга қарши сироплар хавфидан расман огоҳлантиргани маълум бўлди. Гамбия ва Индонезияда мазкур йўталга қарши сироплар 200 дан ортиқ болаларнинг оммавий ўлимига сабаб бўлган. Индонезия 2022 йил 21 октябрдан бу турдаги барча сироплар савдосини тақиқлаган.

ЖССТ лаборатория таҳлилларида келтирилишича, Гамбиядаги йўталга қарши сироп намуналаридан «рухсат этилмаган миқдорда» этиленгликол ва диетиленгликол аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат бўйича 7 нафар масъул ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани ва қатор мутахассисларга интизомий жазо чоралари қўлланилганини маълум қилган. «Тўпланган барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди», дейилади вазирлик ахборотида.

Путин МДҲ давлатларининг раҳбарларига узук совға қилди

Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургда бўлиб ўтган МДҲ норасмий саммитида ташкилотга аъзо қолган 8 давлат раҳбарига узуклар совға қилди. Ижтимоий тармоқда дастлаб Беларус раҳбари Александ Лукашенконинг қўлида узук пайдо бўлиб қолганига эътибор қаратишган. Кейинроқ бу Россия раҳбарининг туҳфаси экани маълуб бўлди. Шу билан бирга, Лукашенкодан бошқа рабҳбарлар узукни тақиб кўрмаган.

Фото: Telegram / «Пул первого»

Ўзбекистонда IT-хизматлар экспорти ҳажми 1 млрд долларга етказилади

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов 2022 йил якунига қадар IT-хизматлар экспорти ҳажми 100 миллион долларга етишини маълум қилди. Вазирнинг айтишича, кейинги беш йилда мазкур кўрсаткич 1 миллиард долларга етади. Шунингдек, Шерматов аҳолининг ахборот технологияларидан фойдаланишда гендер тенглигини таъминлаш масаласига ҳам эътибор қаратган.

Фото: Bugun.uz

Дунёда нима гап?

Дмитрий Медведев 2023 йилда Илон Маск АҚШ президенти бўлишини башорат қилди

Россияда Хавфсизлик кенгаши ўринбосари лавозимидан Ҳарбий-саноат комиссиясининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Дмитрий Медведев 2023 йил учун ўз башоратларини ёзиб қолдирди.

Фото: Reuters

Унга кўра:

  • 1. Нефть нархи баррели учун 150 долларгача кўтарилади, газ нархи эса 1000 куб/метри учун 5000 долларга чиқади.
  • 2. Буюк Британия Европа Иттифоқига қайта қўшилади
  • 3. Буюк Британиянинг қайтиши Европа Иттифоқи инқирозига сабаб бўлади, евро эса иттифоқ расмий валютаси мақомидан чиқади
  • 4. Польша ва Венгрия Украинанинг ғарбий ҳудудларини эгаллаб олади
  • 5. Германияда тўртинчи Рейх пайдо бўлади ва бу Германия, Польша, Болтиқбўйи давлатлари, Чехия, Словакия, Киев Республикаси ва бошқа давлатларни ўз ичига олади
  • 6. Франция ва Тўртинчи Рейх ўртасида уруш юзага келиб, бу жараёнда Польша қайта бўлиб олинади
  • 7. Шимолий Ирландия Буюк Британиядан ажралиб чиқиб, Ирландия Республикасига қўшилади
  • 8. Калифорнияда фуқаролар уруши бошланади ва натижада Техас штати мустақил бўлиб олади. Техас ва Мексика иттифоқчи давлатга айланади. Илон Маск янги фуқаролар урушидан сўнг ўтказилган президентлик сайловида бир қанча штатларда ғалаба қилади.
  • 9. Барча йирик фонд бозорлари ва молиявий фаолият АҚШ ва Европани тарк этиб, Осиёга ўтади
  • 10. The Bretton Woods пул-кредит бошқаруви тизими қулайди, бу эса Халқаро Валюта Фонди ва Жаҳон банкининг қулашига олиб келади. евро ва доллар глобал заҳира валюталари сифатида муомаладан тўхтайди. Бунинг ўрнига рақамли фиат валюталари фаол қўлланилади

Ушбу башоратларга Маскнинг ўзи «Булар, албатта, мен эшитган энг бемаъни башоратлар, шу билан бирга сунъий интеллект ва барқарор энергия тараққиёти ҳақида ҳайратланарли даражада бехабарликни кўрсатади», дея муносабат билдирган.

Россияда аёл «ичига жин кириб олган» уч фарзандини ўлдирди

Екатеринбургда аёл «жин кириб қолгани» учун уч нафар фарзандини ўлдирди.

Қотиллик шаҳар марказидаги «Бажовский» турар жой комплексида содир бўлган. Аёлнинг қўшнилари берган маълумотларга кўра, она ўзининг беш ойлик қизи ҳамда 10 ва 15 ёшли ўғилларини ўлдирган. Аёл топилганида жасадлар устида ётган бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, она фарзандларини кабель билан бўғиб ўлдирган.

Shot нашрининг қайд этишича, аёлнинг исми Анастасия бўлиб, у 37 ёшда. «Болаларимни ўлдиришга мажбур бўлдим, чунки ўзим чошгоҳ жинидан ўляпман. Иблис ичингизга кириб олган. Ўғилларимни жин, фаҳш ва такаббурлик эгаллаган. Қизимни васвасага олиб келувчи илон чақиб олган», — деб ёзиб қолдирган аёл эрига.

Бундан ташқари, аёл қолган қариндошларига «Охирзамон бошлангани, шаҳарда жинлар кўплиги, ўзининг фарзандлари эса жаннатда» эканини айтган. Унинг қариндошиларининг таъкидлашича, аёлнинг эри «қаттиққўл инсон» бўлиб, оиласининг бошқа аъзолари билан мулоқотини чеклаган.

Россия Тергов қўмитаси ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатган. Идора ҳолатга изоҳ бермаган, фақат воқеа жойида кучайтирилган тергов-тезкор гуруҳи ишлаётганини маълум қилган. Ҳолатни прокуратура назоратга олган.

Жанубий Корея ҳарбийлари Шимолий Корея дронларини уриб туширмагани учун узр сўради

Жанубий Корея бош штаб бошлиғи Кан Син Чхоль ҳарбийлар КХДР дронларини уриб тушира олмагани учун жамоатчилик олдида узр сўради.

Кан Син Чхолнинг таъкидлашича, дронларнинг ҳажми кичик бўлгани учун уларни аниқлашнинг иложи бўлмаган. Шимолий Корея томонидан учирилган учувчисиз учар қурилмалар 26 декабрь куни Жанубий Корея ҳаво ҳудудини кесиб ўтган ва улардан бири ҳатто Сеулгача етиб борганди. Штаб бошлиғи қисмлардаги радар тизимлари ва қуролларнинг ишлашини текширишга ваъда берди. Шунингдек, вақти-вақти билан ҳаво нишонларига қарши курашиш учун қўшма қуролли машқлар ўтказиш ҳам режалаштирилмоқда.

«Афсуски, биз фуқароларнинг хавфсизлиги билан боғлиқ хавотирлар туфайли дронларни самарали равишда уриб тушира олмадик. Уларни оддий кўз билан ҳам кўриш мумкин эди», — деди Кан Син Чхоль.

Шимолий Корея томонидан учирилган бешта дрон 2017 йилдан бери биринчи марта Корея чегарасини кесиб ўтишга муваффақ бўлди. Жанубий Корея томонидан унга қарши учирилган КА-1 русумли енгил ҳужум самолёти эса ҳалокатга учраган. Учувчи катапульта қилишга муваффақ бўлгани учун тирик қолган. Учувчисиз қурилмалардан бири Сеул чеккасига қадар етиб борган. Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, ҳарбийлар дронларни уриб тушира олмайди. Чунки бундай қурилмалар парвоз давомида йўналиши ва баландлигини ўзгартиради, шунингдек, тинч аҳоли яшайдиган жойлар томон учади.

Хитойга келувчилар учун карантин талаби бекор қилинди

Хитой 8 январдан бошлаб мамлакатга келувчи фуқаролар учун карантин талабларини бекор қилди.

Хитойда мамлакатга келувчилар учун карантин коронавирус пандемияси бошидан бери сақланиб қолмоқда. У 2022 йил кузида енгиллаштирилган — карантин муддати 10 кундан саккиз кунга туширилганди.

Қайд этилишича, Хитойга киришда карантин тўлиқ бекор қилинган тақдирда ҳам охирги 48 соат давомида коронавирусга топширилган тест натижасини тақдим этиш керак бўлади. Мамлакатда 20 декабрь кунининг ўзида 37 миллион кишида коронавирус тасдқиланган, декабрь бошидан бери эса COVID-19 аниқланган фуқаролар сони 250 миллионга етган.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео