Ўзбекистонда IT-хизматлар экспорти ҳажми 1 млрд долларга етказилади

Ўзбекистонда 2022 йил охирига қадар IT-хизматлар экспорти ҳажми 100 миллион долларга етади. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига таяниб, «Дунё» агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Шерзод Шерматов «Ўзбекистонда Гендер рақамли тафовутни бартараф этиш» мавзусига бағишланган давра суҳбатида кейинги 5 йилликда IT-хизматлар экспорти ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш мақсад қилинганини айтиб ўтган.

«Бу йўналишда доим ҳамкорликда ишлашга тайёрмиз. Рақамли тафовут ҳақида гапирадиган бўлсак, дастлаб Ўзбекистонда кўпчилик хотин-қизлар интернетдан фойдаланмас экан, деган фикрлар пайдо бўлганди. Бироқ аслида ундай эмас. Турли изланишлар орқали маълум бўлмоқдаки, аҳолининг бу қатлами ҳам ахборот технологияларидан унумли фойдаланмоқда.

Бу орқали биз аёлларни АКТ соҳасига кўпроқ жалб қилишга, масофавий хизматлар билан таъминлаш ва ўқитишга ҳаракат қиляпмиз. Президентимиз томонидан ахборот технологиялари соҳасида белгилаб берилган стратегияларидан кейин кўпгина ишлар амалга оширилди ва жорий йил охирига қадар IT-хизматлар экспорти ҳажмини 100 миллион долларга етказиш ниятидамиз. Кейинги 5 йилликда эса 1 миллиард долларга етказишни мақсад қилганмиз. Бунинг учун эса биз ушбу жараёнда аёлларимизнинг кўпроқ иштирок этишини хоҳлаймиз», — дейди Шерзод Шерматов.

Учрашувда, шунингдек, рақамли бўлинишни тартибга солувчи энг яхши амалиётлар ва дунёни боғлаш учун ташкилотлараро ҳамкорлик, Рақамлаштиришда гендер тенглиги: асосий тўсиқлар ва олдинга йўллар, Ўзбекистонда гендер масалаларини ҳал этиш учун аёлларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган. Тадбир доирасида БМТ Тараққиёт дастури ва Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган.

Аввалроқ Шерзод Шерматов IT-Park анжуманига 819 млн сўм сарфланганига муносабат билдиргани, Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳасида 100 минг нафаргача ёш мутахассис тайёрланиши тўғрисида хабар берилганди.

Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Янгиликлар11:43 | 28.1.23
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Янгиликлар11:21 | 28.1.23
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
Янгиликлар10:59 | 28.1.23
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Янгиликлар19:01 | 27.1.23
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Янгиликлар18:42 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда
Янгиликлар16:38 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда