Ўзбекистонликлар янги йилни қандай об-ҳавода кутиб олиши маълум бўлди
Ўзбекистонда 29 декабрдан 1 январгача қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар қилди.
Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 29-30 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 31 декабр куни кечга томон баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин) бўлади. 1 январда баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, 29-31 декаб кунлари кундузи 2-7 даража илиқ, 1 январда 0-5 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 30 декабр куни баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 29-30 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 31 декабрь-1 январ кунлари кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 30 декабрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 29-30 декабрда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 31 декабрь-1 январда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ; Навоий вилоятининг шимолида 29-30 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 31 декабрь-1 январда кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 29 декабрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. 30 декабрь-1 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 29-31 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 1 январда баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 29-31 декабрда 0-5 даража илиқ, 1 январда 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистонда 27-30 декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилингани, Ўзбекистонга нам ҳаво массаси кириб келиши ҳақида хабар берилганди.