Тошкентда MirLuxe Plaza меҳмонхонаси очилди
Тошкентда 27декабрь куни Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов иштирокида MirLuxe Plaza меҳмонхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Nova24.
Янги меҳмонхона Миробод бозори ёнида жойлашган бўлиб, у темир йўл вокзалига ва аэропортга жуда яқин. Расмий очилиш маросимидан олдин Азиз Абдуҳакимов меҳмонхонани шахсан кўздан кечиргандан сўнг сўз олиб, Ўзбекистонга маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган улкан ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
«MirLuxe Plaza каби янги меҳмонхоналарнинг очилиши сайёҳлар учун қулайлик яратади, — Азиз Абдуҳакимов.
Меҳмонхона турли тоифадаги 89 та хонадан иборат бўлиб, улар катталиги ва қулайликлари билан фарқланади.
Меҳмонхонада, шунингдек, лобби-бар, Европа таомлари тайёрланадиган ресторан, фитнес зали ва фин саунаси ҳамда жакузили 13 метр узунликдаги ёпиқ бассейн мавжуд.
Хоналар кондиционер, музлатгич, сейф, соч қуритгич, сочиқлар тўплами, электр чойнак, телевизор билан жиҳозланган.
Меҳмонларга қулайлик яратиш мақсадида бепул WiFi ҳам ўрнатилган. Ҳар бир хонада иш столи ва стационар телефон мавжуд. «Люкс» хоналарда алоҳида ошхона, микротўлқинли печь ва электр плита ҳам бор.
Шунингдек, меҳмонхонанинг тўққизинчи қаватда 120 сайёҳни ўзига сиғдира оладиган ресторан ҳам мавжуд. Шу билан бирга дам олишни хоҳловчи меҳмонлар 24 соатлик хона хизматидан фойдаланиши ва озиқ-овқат ва ичимликларни бевосита ўз хонасига буюртма қилиши мумкин.
Бундан ташқари, меҳмонхонада бепул машиналар турар жойи ҳам мавжуд.