Владимир Норов Қатарнинг янги элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди

Владимир Норов Қатар Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Ҳасан Ҳамза Ҳошимни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ТИВ матбуот хизмати

Қайд этилишича, вазир ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олиб, элчини лавозимга киришгани билан табриклади ва унинг масъулиятли фаолиятига муваффақиятлар тилаган.

Мулоқот аввалида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Қатар томонини футбол бўйича Жаҳон чемпионати муваффақиятли ўтгани билан табриклаган. Ўзбекистон—Қатар муносабатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.

Ўзбекистон ва Қатар кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун салмоқли салоҳиятга эга экани таъкидланган. Томонлар икки томонлама сиёсий мулоқот фаоллашганини қайд этиб, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги ҳамкорликни сезиларли даражада ошириш тарафдорлигини билдирган.

«Элчини лавозимга киришиши билан табриклайман ва профессионал фаолиятида муваффақиятлар тилайман. Қатарнинг мамлакатимизда элчихонаси очилишини эса оқишлаймиз. Ишончим комилки, Қатар дипломатик миссиясининг 2023 йилдан бошлаб фаолият юритиши икки томонлама ҳамкорлик салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга хизмат қилади», — дейди Владимир Норов.

Шунингдек, парламентлараро мулоқотни кучайтириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Маданий-гуманитар ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Аввалроқ Владимир Норов Вашингтонда Оролбўйи минтақаси учун маблағ йиғиш хайрия тадбирида қатнашгани, Блинкен Владимир Норов билан учрашувда АҚШ Ўзбекистон суверенитети қўллаб-қувватлашини билдиргани, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги янги элчисига ишонч ёрлиқлари топширилгани тўғрисида хабар берилганди.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео