Медведев Россия мағлубиятини хоҳлаётганларни мамлакатга киритмасликни таклиф қилди
Россиянинг мағлуб бўлиши тарафдори бўлган ва чет элга кетиб қолган ҳукуматга қарши фуқаролар «жамият душманлари» деб ҳисобланиши керак. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.

Медведевнинг ёзишича, бундай «тамға» хоинларнинг юридик фаолиятидан қатъий назар «ёпиштирилиши керак.
«Бундай инсонларни умрининг охирига қадар Россияга қайта киритмаслик керак. Уларнинг мамлакатимиздаги даромад манбаларини тўлиқ узиб қўйиш лозим. Ўз ватанининг мағлуб бўлишини орзу қилиб, бир вақтнинг ўзида Россияда фойда кўраётган ахлоқсиз хоинлар билан боғлиқ вазиятга бутунлай чек қўйиш керак», — деб ёзади Россия собиқ президенти.
Шу билан бирга, у бундай шахсларнинг ватанига қайтиши фақат оммавий равишда тавба қилган тақдирдагина, тегишли ҳолларда эса амнистия ёки афв этиш орқали амалга оширилиши мумкин.
Мавзуга доир: Путин Дмитрий Медведевни янги лавозимга тайинлади
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дмитрий Медведев 2023 йилда Украина Польша ва Венгрия томонидан босиб олинишини тахмин қилгани, Буюк Британияни «Аргентина ҳудуди»дан чиқиб кетишга чақиргани, Медведев Қозоғистонни «сунъий давлат» деб атагани ҳамда Дмитрий Медведев Украинага ядро қуроли билан таҳдид қилгани ҳақида хабар берилганди.