Қозоғистон парламенти Нурсултон Назарбоев тўғрисидаги қонунни бекор қилувчи тузатишларни кўриб чиқади
Қозоғистон парламенти 28 декабрь куни республиканинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ҳақидаги қонунни бекор қилувчи қонунчиликка ўзгартиришлар киритишни кўриб чиқишни бошлайди, деб хабар беради «РИА Новости».

Қайд этилишича, мажлис кун тартибидан олган масалалар қаторида «‘Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти — Элбоши тўғрисида’ги Қозоғистон Республикасининг конституциявий қонунини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги конституциявий қонун лойиҳаси кўриб чиқилади.
Олдинроқ мамлакат юқори палатаси Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев кунини давлат байрамлари рўйхатидан чиқариб ташлаган эди.
Маълумот учун, Назарбоев 1991 йил 1 декабрда биринчи марта Қозоғистон преиздентлигига сайланган эди, у 98,78 фоиз овоз тўплаган. Давлат байрами эса 2012 йилдан бошлаб нишонлаб келинаётганди.
Мавзуга доир: Қозоғистонда Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатибалдиули олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Аввалроқ Қозоғистон собиқ президентига янги давлат мақоми берилиши ва уни Қозоғистон сиёсатидан четлатиш маъқуллангани маълум қилинган. Шунингдек, Нурсултон Назарбоев Хавфсизлик кенгашига раислик қилишдан умрбод маҳрум қилинганди.