Қозоғистонда юк поездининг 19 вагони рельсдан чиқиб кетди —видео
Қозоғистоннинг Қарағанда-Акадир участкаси Карабас станциясида юк поездида 19 та вагон рельсдан чиқиб кетди. Ҳодиса оқибатида қурбонлар ва жабрланганлар йўқ. Бу ҳақда «Казинформ» хабар берди.
Хабарда келтирилишича, ҳодиса 28 декабрь куни соат 07:45 ларда хусусий компанияга тегишли бўлган биринчи дон ташувчининг ғилдираклари тиқилиб қолиши оқибатида содир бўлган. Карабас станциясида содир бўлган воқеа ҳолатларини ўрганиш учун махсус комиссия тузилди. Ушбу участкада поездларнинг ҳаракати қўшни йўл бўйлаб ташкил этилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда поезд 17 ёшли йигитни уриб юборгани, Тошкентда «Беруний» метро бекатида поезд тўхтаб қолгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир: Қозоғистонда поезд 123 бош қўйни уриб кетди — видео