Фарғона водийсида учта юк автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
«Фарғона-Андижон» автомобиль йўналишида ҳаракатланган иккита SHAKMAN va ISUZU автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу хақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса натижасида ҳайдовчи юк машина салони ичида қисилиб қолган. Воқеа жойига ФВВнинг ҳудудий бошқармаси қутқарувчилари, ЙПХ, тез тиббий ёрдам ходимлари етиб борган.
Хабарда келтирилишича, қутқарувчилар махсус гидравлик асбоб-анжомлар ёрдамида қисилиб қолган ҳайдовчини юк машина ичидан чиқариб олишган ва биринччи тиббий ҳамда психологик ёрдам кўрсатиш мақсадида тез тиббий ёрдам ходимларига топширишган. Ходимларнинг тезкорлик билан амалга оширган саъй-ҳаракатлари натижасида инсон ҳаёти сақлаб қолинди.
Аввалроқ Тошкент вилоятида Nexia йўл ўртасидаги тўсиққа урилгани, Тошкент вилоятида учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.