Ҳиндистонда «Док-1 Макс»ни ишлаб чиқарувчи компанияга қарши тергов бошланди
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда 20 га яқин инсоннинг ўлимига сабабчи бўлган «Док-1 Макс» таблетка ва сироп дори воситаларини ишлаб чиқарган Marion Pvt. Ltd компаниясига нисбатан Ҳиндистонда жиноят иши очилди.
Шунингдек, Ҳиндистон расмийлари Ўзбекистон ҳукуматидан вафот этган болалар ҳақида ҳисобот сўраган. Суриштирув Уттар-Прадеш штатидаги наркотикларни лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан олиб бориляпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Док-1 Макс» дори воситасидан 15 бола вафот этгани, Ўзбекистонда «Док-1 Макс» дори воситаларини дорихоналардан қайтариб олиш бошлангани, Қирғизистонда ҳам «Док-1 Макс» дори воситаларининг савдоси тўхтатилгани, Соғлиқни сақлаш вазири «Док-1 Макс»дан вафот этган болаларнинг ота-оналарига ҳамдардлик билдиргани ҳамда ДХХ «Док-1 Макс» дори воситаси билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши очгани ҳақида хабар берилганди.