Ўзбекистон Қирғизистон кўмирининг асосий харидори бўлди
Ўзбекистон 2022 йилнинг 10 ойи давомида Қирғизистондан қарийб 431 минг тонна кўмир сотиб олди. Бу ҳақда «Кабар» нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Қирғизистон яқин ва узоқ хориж мамлакатларига жами 550,6 минг тоннадан ортиқ кўмир экспорт қилди. Экспорт қилинган кўмирнинг асосий харидори Ўзбекистон томонидан сотиб олинган — деярли 431 минг тонна. Хабарда келтирилишича, Ўзбекистон учун қирғиз кўмирининг бир тоннаси учун ўртача нарх 31,4 долларни ташкил қилди.
Бундан ташқари, Қирғизистон кўмирига энг катта қизиқиш Руминия томонидан бўлиб, 54,6 минг тонна қийматида 3,3 миллион долларлик кўмир импорт қилинган. Маҳсулотнинг бир тоннаси учун ўртача нарх 61 долларни ташкил қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда кўмир қазиб олиш ҳажми ошгани, Шавкат Мирзиёев куз-қиш мавзумида олис ҳудудлардаги аҳоли кўмир билан таъминланишини айтгани, Ўзбекистонда аҳоли қачон маҳаллий кўмир билан таъминланиши маълум бўлгани ҳамда Ўзбекистонда 7 ойда қанча кўмир истеъмолчиларга етказиб берилгани ҳақида хабар берилганди.