Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш учун дарслик чоп этилди
Ўзбекистонда «Коррупцияга қарши курашиш» номли дарслик чоп этилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида тайёрланган ушбу китоб давлат хизматчилари, олий таълим муассасалари талаба ва тингловчилари, тадқиқотчилар ҳамда мазкур соҳага қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
Дасрликда коррупцияга қарши муросасизлик маданиятини шакллантириш, давлат хизматчилари одоб-ахлоқи
ва маданияти, давлат хизматида манфаатлар тўқнашувини бартараф этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари, ички назорат («комплаенс-назорат») тизими, коррупцияга қарши курашишда халқаро рейтинглар каби мавзулар батафсил ёритилган.
Дарсликни республика бўйлаб олий таълим муассасалари талаба ва тингловчилари, давлат хизматчилари, мустақил изланувчи тадқиқотчиларга ятказиб бериш бошланди.