Ўзбекистонда сўнгги бир суткада қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Ўзбекистонда 28 декабрь эрталабки соат 08:00 дан 29 декабрь 08:00 гача 2 759 нафар чақалоқ туғилди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтган суткада Ўзбекистонда 2594 нафар чақалоқ туғилган. Уларнинг:
- 1 273 нафари ўғил бола;
- 1 147 нафари қиз бола;
- 21 нафарини эгизаклар ташкил этади.
Шунингдек,энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудудлар:
- Фарғона вилояти — 302 нафар;
- Самарқанд вилояти — 249 нафар;
- Қашқадарё вилояти — 230 нафар;
- Сурхондарё вилояти — 214 нафар;
- Тошкент вилояти — 200 нафар.
Бундан ташқари сўнгги бир суткада «Тез ёрдам»га 43 856 та чақириқ келиб тушди. Чақириқларнинг энг кўп қисми Фарғона вилоятига тўгри келди. Шунингдек, Республика бўйича «103» хизмати орқали 3 358 нафар бемор шифохонага ётқизилган.
Аввалроқ Ўзбекистон туғилиш бўйича МДҲда биринчи ўринни эгаллагани ҳақида хабар берилганди.