Сенатда тадбиркорларга енгиллик берувчи қонун лойиҳаси маъқулланди

Сенатнинг ўттиз олтинчи ялпи мажлисида «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун муҳокама этилди. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қонун билан амалдаги Божхона ва Солиқ кодексларига, «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонунга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, айланмадан олинадиган солиқ тўловчиларга товар айланмаси 500 миллион сўмгача бўлганда йилига 20 миллион сўм, 500 миллион сўмдан юқори бўлганда 30 миллион сўм миқдорида қатъий белгиланган солиқни ҳар ойда тенг улушларда тўлашни танлаш ҳуқуқи берилмоқда. Бунда солиқ тўловчилар бухгалтерия ҳисобини мажбурий юритиш ва айрим ҳисоботларни топшириш ҳамда соф фойдасидан дивиденд солиғини тўлашдан озод этилади.

Шунингдек,cолиқ тўловчиларга қўшимча енгилликлар яратиш мақсадида 2023 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар ўз даромадларини ипотека кредитларини қоплашга йўналтирганда солиққа тортилмайдиган даромадлар миқдорини амалдаги 15 миллион сўмдан 73,6 миллион сўмгача оширилмоқда.

«Солиқ кодексига киритилаётган ўзгартиришларга мувофиқ қўшилган қиймат солиғи ставкаси (ҚҚС) 15 фоиздан 12 фоизга пасайтирилмоқда. Айланмадан олинадиган солиқ ставкаларни, 4 фоизлик ягона ставкани сақлаб қолган ҳолда 14 та фаолият тури бўйича 4 фоиздан 25 фоизгача унификация қилинмоқда», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, экспорт қилишдан олинган даромадлар ҳажмининг улушидан қатъий назар (амалда даромаднинг 15 фоизидан кўпроғини ташкил этса), экспорт қилинган товарлар (хизматлар) қисмига нисбатан фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ солинмайди. Шу билан бирга, солиқ қарзини мол-мулк ҳисобидан ундиришга қаратишнинг белгиланган муддати амалдаги 30 кундан 60 кунгача узайтирилади ҳамда кичик ва ўрта бизнес тоифасига кирувчи тадбиркорлар учун солиқ тўловларини 6 ойга фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилмоқда.

Хабарда келтирилишича, қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмоли чекланиши ҳамда Ўзбекистон Сенати 2023 йилга мўлжалланган давлат бюджетини маъқуллагани ҳақида хабар берилганди.

Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди