Россияда сафарбарликнинг янги тўлқини сабаб чегаралар ёпилиши мумкин

Украина Мудофаа вазирлиги раҳбари 2023 йилнинг январь ойи бошида Россияда сафарбарликнинг янги тўлқини туфайли чегаралар ёпилишини айтди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Украина мудофаа вазири Алексей Резниковнинг айтишича, Россия 2023 йилнинг январь ойи бошида янги сафарбарлик эълон қилиниши сабабли ўз чегараларини ёпиши мумкин. Бу ҳақда у 30 декабрь куни Россия фуқароларига қилган мурожаатида айтиб ўтган.

«Январь ойи бошида Россия ҳукумати эркаклар учун чегараларни ёпади, кейин ҳарбий ҳолатни эълон қилади ва сафарбарликнинг навбатдаги тўлқинини бошлайди. Беларусда ҳам чегаралар ёпилади», — дейди Резников.

Мудофаа вазири бу маълумотни нимага асосланиб айтгани ҳақида маълумот бермаган. Унга кўра, Россия расмийлари 5 январдан сафарбарликнинг янги тўлқинини бошлаш ҳақида ўзлари учун қарор қабул қилишган.

«Уруш шароитида можаро томонларининг бундай баёнотларини мустақил равишда текшириш мумкин эмас. Улар ёлғон бўлиши мумкин, уларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлинг. Россияда оммавий сафарбарлик аслида октябрь ойининг охирида тўхтатилди, аммо президент Владимир Путин уни расмий равишда тугатиш тўғрисидаги фармонни имзоламади, бу эса расмийларга уни исталган вақтда янгилаш имкониятини беради», — дейди Алексей Резников.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 21 сентябрь куни мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилган эди. Шундан сўнг Россия фонд бозори кескин қулаган. Сергей Шойгу сафарбарликка асосан кимлар чақирилишига ойдинлик киритганди. Сафарбарлик эълон қилиниши фонида мамлакатни оммавий тарк этишлар ортиб кетган ва бунинг оқибатида қатор шаҳарларга авиарейслар учун чипталар тугаб қолганди. Россия чегараларида давлатдан чиқиб кетаётган фуқароларнинг узун тирбандликлари юзага келганди. Қисқа вақтда мамлакатни 260 минг эркак тарк этганди. Forbes эса Россияни сафарбарлик бошланганидан бери 600-700 минг киши тарк этгани ҳақида ёзган. Сафарбарликнинг «иккинчи тўлқини» бошланиши ҳақидаги гаплар тарқаганидан сўнг Дмитрий Медведов буни рад этган. Путин эса октябрь ойининг ўрталарида сафарбарлик тахминан 2 ҳафтада тугашини эълон қилган. Аввалроқ Москвада сафарбарлик ниҳоясига етганди.

Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Янгиликлар13:43 | 29.1.23
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео