21:00 | 02.04.24

2023 йилда бюджет тақчиллиги ЯИМга нисбатан 5,5 фоизни ташкил қилди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат бюджетининг 2023 йил ижроси тўғрисида дастлабки маълумотни эълон қилди. Унга кўра, консолидациялашган бюджет харажатлари ўтган йили 380,0 трлн сўм миқдорида бўлди.

2023 йилда консолидациялашган бюджет даромадлари 321, триллион сўмни ташкил этди. 2022 йилда мазкур кўрсаткич 286,5 триллион сўмни ташкил этганди.

Шунингдек, консолидациялашган бюджет харажатлари ўтган йили 380,0 триллион сўм миқдорида бўлди. Бюджет тақчиллиги ЯИМга нисбатан 5,5 фоизни ташкил қилди.

Ўтган йилда давлат бюджетидан ажратилган субсидиялар миқдори 29 255 миллиард сўм бўлди. Шундан 5 514 миллиард сўми ижтимоий аҳамиятга эга субсидиялар учун ажратилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: