23:35 | 28.02.24

                       

2023 йилда ЙТҲлар оқибатида 263 нафар бола ҳалок бўлди

Сенат қўмитаси мажлисида маълум қилинишича, 2023 йилда болалар билан боғлиқ 1 794 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 1 568 нафар бола жароҳатланган ва 263 нафар бола ҳалок бўлган.

Ўзбекистонда 2023 йилда 9 839 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 9 209 нафар фуқаро жароҳатланди ва 2 282 нафар фуқаро ҳалок бўлди.

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида айтилишича, 2023 йилда болалар билан боғлиқ 1 794 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 1 568 нафар бола жароҳатланган ва 263 нафар бола ҳалок бўлган.

Сенатга аҳолидан келаётган ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ мурожаатларнинг аксарияти ходимларнинг, айниқса, йўл-патруль хизмати ходимларининг тарбиясиз ҳаракатлари, йўл ҳаракати қатнашчилари билан қўпол муомаласи устидан эътирозни акс эттирмоқда.

Шу боис қўмита томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича аҳолини норозилигига сабаб бўлаётган омиллар, хусусан автомобиль йўлларида ўрнатилаётган радарлар ҳолати, уларни ўрнатиш меъёрлари, қонун ва қонуности ҳужжатлардаги тафовутлар батафсил ўрганилиши режалаштирилмоқда.

Мажлисда сенаторлар томонидан аҳоли ўртасида жиноятчиликка нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, жиноятларнинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Бу борада тегишли тавсиялар берилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: