«Биз узоқ йўлга тайёр бўлишимиз керак» — НАТО бош котиби Украинадаги уруш ҳақида

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Ғарб давлатларини Украинада узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўришга чақирди. Бу ҳақда у BBC’га берган интервьюсида маълум қилган.

Фото: AP Photo

«Биз узоқ йўлга тайёр бўлишимиз керак, пайқаганингиздек Россия ўзининг асосий — Украина устидан назорат ўрнатиш мақсадида воз кечиш ниятида эмас», — дейди Столтенберг.

Унинг таъкидлашича, Украина армиясининг муваффақияти Киевнинг тез орада ғалаба қозониши борасидаги ёлғон ҳиссиётларни пайдо қилмаслиги керак. НАТО бош котибининг ҳисоблашича, Россия қўшинлари урушни давом эттиришга ва янги ҳужумни уюштиришга тайёрланмоқда. Хусусан, Россияда эълон қилинган сафарбарлик бундан далолат бермоқда.

Столтенбергнинг қайд этилишича, бундай вазиятда Украина Ғарбнинг ҳарбий қўллаб-қувватловига жуда муҳтож. У иттифоқчиларни Киевга ёрдам беришни давом эттиришга ва узоқ муддатли режалар тузишга чақирган.

«Аксарият урушлар тинчлик музокаралари билан якунланади. Бу урушда ҳам афтидан шундай боларди. Аммо биз Украина учун тинчликка эришиш шартлари тўлиқ жанг майдонидаги кучлар мувозанатига боғлиқлигини ҳам биламиз», — дейди Столтенберг.

Аввалроқ Зеленский Украинани қайта тиклашга қанча маблағ кераклигини маълум қилгани, Рим папаси Россиянинг Украинага қарши урушини «даҳшатли геноцид»га қиёслагани, АҚШ Украина бюджетини қўллаб-қувватлашга яна 4,5 млрд доллар ажратиши тўғрисида хабар берилганди.

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
Медиа, Янгиликлар10:02 | 5.2.23
Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

Муҳим хабарлар

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?

10:02 · 05.02.2023

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023