Бухородан Тошкентга келаётган «Афросиёб» поезди тўхтаб қолди

Бухоро—Тошкент йўналишидаги «Афросиёб» тезюрар поезди носозлик сабаб Чинозда тўхтаб қолди, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати.

Фото: Bugun.uz

Қайд этилишича, 2023 йил 1 январь куни Бухоро—Тошкент йўналишидаги 769-сонли «Афросиёб» юқори тезликда ҳаркатланувчи электропоезди электр кучланишли сим тармоғидаги носозлик сабабли Янги Чиноз—Чиноз перегон оралиғида тўхтаб қолган.

Йўловчиларни манзилга хавфсиз етказиб келиш мақсадида 20:35 да Тошкент Шимолий вокзалидан захира «Афросиёб» электрпоезди жўнатилган ва ушбу поезд Чиноз бекатига 21:05 етиб борган. 269 нафар йўловчи захира поездига хавфсиз ўтказилган ва поезд Тошкент-Марказий вокзалига 22:05да етиб келган.

«Йўловчиларга йўл давомида қўшимча иссиқ чой-кофе ва озиқ-овқат бепул тарқатилди. 269 нафар йўловчига чипта нархи тўлиқ қайтариб берилади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Самарқандда «Афросиёб» поезди 18 бош қўйни уриб кетгани, Тошкент—Самарқанд йўналиши бўйича қўшимча «Афросиёб» поездлари қатнови йўлга қўйилиши, «Афросиёб» поездининг бир қатор қатновлари вақтинча тўхтатилгани тўғрисида хабар берилганди.

Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади