Петербургда Янги йил кечаси 2 мингга яқин муҳожир қўлга олинди

Янги йил кечаси Петербургдаги Сарой майдонида полиция 2 мингга яқин муҳожирни қўлга олди, деб хабар беради «Интерфакс».

Фото: «ТАСС»

Қайд этилишича, муҳожирлар «профилактика мақсадида» ушланган. Рейд натижасида полиция миграция қонунчилиги бузилишларини аниқлаган. Идора қўлга олинганларнинг қанчасида бундай муаммолар борлигига аниқлик киритмаган.

Россия ИИВ Нева чорраҳаси томонидан Сарой майдони томон ўтилаётган йўл ёпилганига изоҳ берган. Полициянинг тушунтиришича, «вақтинчалик чеклов чоралари» тиқилинчларнинг олдини олиш учун кўрилган.

Маҳаллий ОАВлар Моксва ва Петербург марказларида кўплаб фуқаролар қўлга олинганини ёзмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг кўп бўлишига қарамай, Янги йил кечаси байрам нишонлаган, лезгинкага тушган айрим фуқаролар қўлга олинган.

Петербург ФВБнинг маълум қилишича, шаҳарда Янги йил кечаси нисбатан тинч ўтган. Пиротехника воситаларининг қўлланилиши оқибатида саккиз киши жароҳат олган бир нечта ёнғин юзага келган холос.

Аввалроқ Миграция агентлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонликларни Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашмасликка чақирганди. Кейинроқ Путиннинг қисман сафарбарлик ҳақидаги қарори эълон қилинганидан сўнг агентлик яна бир бор ҳарбий ҳаракатларда қатнашмаслик ҳақида огоҳлантирган. Шунингдек, агентлик ўзбекистонликларни Россиядаги оммавий намойишларда қатнашмасликка чақирган.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023