Хорватия Шенген зонасига қўшилди
Хорватияга 2023 йил 1 январдан бошлаб Шенген визаси орқали ҳам ташриф буюриш мумкин бўлди. Бу ҳақда Европа Иттифоқи Кенгашининг сайтида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Хорватиянинг Шенген зонасини бир қисмига айланиши тўғрисидаги қарор Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг овоз бериш жараёнларидан кейин қабул қилинган. Унга кўра:
- 1 январдан бошлаб Хорватия ва Шенген зонасининг бошқа давлатлари ўртасида қуруқлик ва денгиз чегараларини кесиб ўтиш вақтида текширувлар бекор қилинади;
- 26 мартдан ички ҳаво чегараларида текширувлар бекор қилинади;
- Хорватия Шенген визалари бериш ва Шенген мамлакатларида қолиш қоидаларини бузган хорижликларнинг маълумотларини йиғувчи Шенген ахборот тизимидан фойдаланиш ҳуқуқини олган.
Хорватия Шенген зонасига қўшилиши тўғрисида 2022 йилнинг декабрида маълум бўлганди. Мамлакат бош вазири Андрей Пленковичнинг таъкидлашича, Хорватия Европа Иттифоқи Адлия ва ички ишлар кенгаши томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланган. Сиёсатчининг ҳисоблашича, бундан биринчи навбатдаги фуқаролар ва республиканинг миллий иқтисодиёти ютади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Еврокомиссия россияликларга берилган визаларни яхшилаб текширишни маслаҳат берганди. Шунингдек, Финляндия ҳам россиялик сайёҳларнинг мамлакатга киришини тақиқлаши хабар берилганди.