Донецкдаги «ПТУ»га берилган ракета зарбалари оқибатида камида 63 нафар россиялик ҳалок бўлди

Донецк вилоятининг Макеевка шаҳридаги ичида россиялик ҳарбий хизматчилар бўлган 19-сонли касб-ҳунар билим юртига 1 январь кечаси ракета зарбалари берилганди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ҳужум оқибатида камида 63 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган.

Украина Қуролли Кучлари Стратегик алоқа бошқармаси Макеевка шаҳридаги ичида россиялик ҳарбий хизматчилар бўлган 19-сонли касб-ҳунар билим юртига 1 январь кечаси ракета зарбалари берилиши оқибатида 400 га яқин одам ҳалок бўлганини маълум қилган. ДХР вакиллари эса ҳужум оқибатида 15 дан ортиқ ҳарбий жароҳат олганини билдирган.

2 январь куни Россия Мудофаа вазирлигининг кунлик брифинги давомида россиялик ҳарбий хизматчилар вақтинча жойлаштирилган пункт ракета зарбаларига учрагани тасдиқланган. Идора баёнотига кўра, Украина Қуролли Кучлари «HIMARS реактив залп ўт очиш тизимларининг олтита снарядини учирган». Ҳужум оқибатида 63 нафар россиялик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, HIMARS’нинг иккита реактив снаряди уриб туширилган.

«Агентсво» нашрининг ёзишича, Россия Мудофаа вазирлиги бундан олдин бир марталик зарбалар оқибатида бунча катта йўқотишга учраганини бирор марта тан олмаган. «Романов Лайт» Telegram каналига кўра, қурбонлар сони 200 кишини ташкил этади, бироқ муаллифлар жароҳат олганлар сонига аниқлик киритмаган. Ҳарбий мухбир Александр Коцнинг маълум қилишича, Макеевкага уюштирилган ҳужумда жароҳат олганлар ҳалок бўлганлар сонидан кўпроқ.

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг собиқ ходими Михаил Звинчук томонидан очилган «Рибарь» Telegram каналининг тасдиқлашича, ҳалок бўлганларнинг барчаси сафарбарликка жалб этилган ҳарбий хизматчилардир, бинода жами 600 киши бўлган. Ракета зарбалари оқибатида 78 киши ҳалок бўлган, 136 киши жароҳат олган. Қайд этилишича, зарбаларнинг бу қадар аниқ нишонга тегишида маҳаллий аҳоли ёрдам берган, аммо ҳозирча мазкур баёнотга Украина томони ҳам, Россия ҳам изоҳ бергани йўқ.

Кейинроқ Макеевкага уюштирилган ҳужумга Самара вилояти губернатори Дмитрий Азоров муносабат билдирган:

«Бизнинг вилоятдошларимиз ҳам душман тараф зарбаларига учради. Яраланганлар, афсуски, ҳалок бўлганлар ҳам бор. Айни вақтда маълумотларга аниқлик киритилмоқда. Тушунаман, ҳозирда кўпчилик яқинларидан хавотирда. Афсуски, ижтимоий тармоқларда кўпинча нотўғри, фейк маълумотлар тарқаляпти… Мудофаа вазирлиги, барча таъминот хизматлари билан доимий алоқада бўлиб турибман. Ярадорларни даволашда, албатта, ҳар томонлама ёрдам кўрсатамиз. Ҳарбий хизматчиларнинг оилалари бизнинг тўлиқ ёрдамимизга ишонишлари мумкин».

«Рибарь» Telegram каналининг ёзишича, ракеталар келиб тушган касб-ҳунар билим юртида жанговар ўқ-дорилар омбори бўлган.

ДХР «ахборот вазири ўринбосари» Даниил Безсонов ҳам таълим маскани биносига берилган зарбани тасдиқлаган. У ўзининг Telegram канали орқали ҳарбий хизматчиларни битта алоҳида объектларга эмас, балки битта бинога жойлаштириш бўйича қарор қабул қилганларни жавобгарликка тортишга чақирган. Бундай хабарлар, шунингдек, бошқа Telegram каналларда, жумладан, ВГТРК мухбири Александр Сладков, ҳарбий мухбир Борис Рожин ва Дума вице-спикери Андрей Медведевнинг каналларида ҳам пайдо бўлган.

«ТАСС»нинг ДХР ҳуқуқ-тартибот органларига таяниб маълум қилишича, бинога зарбанинг аниқ берилишига «Макеевкадаги ҳарбий хизматчиларнинг уяли алоқаларининг юқори фаоллиги» сабаб бўлган. «HIMARS’нинг нишонга тегишига ҳарбий хизматчилар мобил телефонлардан фаол фойдалангани хизмат қилган. Душман тараф ECHELON разведка мажмуаси ёрдамида уяли алоқа фаоллиги ва абонентлар ўрнашган жойни аниқлаган», дейилади хабарда.

7х7 нашри Макеевадаги ҳарбий хизматчиларнинг оилалари билан боғланишга муваффақ бўлган. Ҳарбийлардан бирининг аёли ярадорлар «госпиталга, жумладан, Ростов вилоятига етказилганини» айтган. «Яна йигитлар қўнғироқ қилди, у ерда оч-яланг юришибди экан. Омон қолганлар шиппакларда. Ҳеч нарса йўқ: на дори-дармон, на пул ва на овқат», — дейди аёл.

Саратовдан сафарбарликка жалб этилганларнинг қариндошлари 2 январь куни губернатор Роман Бусаргиндан ўз юртдошлари ҳақида «ҳақиқатни айтишни» талаб қилган. Аммо Бусаргина матбуот хизмати Макеевкадаги зарбаларга изоҳ бермаган.

Кечроқ Украина Қуролли Кучлари Бош штаби Макеевкага берилган зарбаларга оид маълумотларни тасдиқлаган. Таъкидланишича, 31 декабрь куни ушбу ҳудудда 10 га яқин турли ҳарбий техникалар йўқ қилинган. «Шахсий таркиб йўқотишларига аниқлик киритилмоқда», — дейилади Бош штаб хабарида.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023