Эрдўғон Туркия дунёнинг топ-10 экспортчи давлатига айланишини маълум қилди

Туркияда 2022 йил якунлари бўйича экспорт ҳажми бир йил олдинги кўрсаткичларга нисбатан 12,9 фоизга ошиб, 254,2 миллиард долларга етди. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди.

Қайд этилишича, бу мамлакат тарихидаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади. «Сўнгги 20 йил давомида биз мамлакатни ривожлантириш бўйича фаол қадамларни ташламоқдамиз», — деган Туркия президенти.

Эрдўғоннинг сўзларига кўра, ўзи раҳбарлик қилаётган Адолат ва тараққиёт партиясининг бошқарув йиллари давомида экспорт ҳажми етти баробарга ошган (36 миллиард доллардан). Туркия дунёнинг 197 та давлати билан миллий валютада савдолар олиб бормоқда.

Туркия президентининг айтишича, экспортнинг ўсишини Украинадаги жанговар ҳаракатлар ва энергетика ҳамда хом ашё соҳасидаги инқироз каби «ноаниқликликар ва тўсиқлар ҳам тўхтата олмайди». У расмийларнинг мақсади мамлакатни дунёдаги энг яхши экспорт қилувчи 10 давлат қаторига киритиш эканини маълум қилган.

Германиянинг Statista компанияси маълумотларига кўра, 2021 йилда дунёнинг энг йирик экспортчилари 10 талигига қуйидаги давлатлар кирган: Хитой (3,36 триллион доллар), АҚШ (1,75 триллион доллар), Германия (756 миллиард доллар), Гонконг (670 миллиард доллар), Жанубий Корея (644 миллиард доллар), Италия (610 миллиард доллар), Франция (585 миллиард доллар) ва Бельгия (543 миллиард доллар).

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон турк аёллари 2002 йилда у бошчилигидаги Адолат ва тараққиёт партияси ҳокимиятга келганидан кейингина ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлганини  айтганди. Шунингдек, давлат раҳбари ўзини дунё етакчилари ичидаги энг тажрибали эканини маълум қилганди.

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
Медиа, Янгиликлар16:39 | 6.2.23
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Янгиликлар16:33 | 6.2.23
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди
Янгиликлар15:59 | 6.2.23
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди
Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар15:25 | 6.2.23
Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео
Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди
Янгиликлар14:51 | 6.2.23
Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди
Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар14:41 | 6.2.23
Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

Муҳим хабарлар

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

16:39 · 06.02.2023

АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

16:33 · 06.02.2023

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

15:59 · 06.02.2023

Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

15:25 · 06.02.2023

Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди

14:51 · 06.02.2023

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

14:41 · 06.02.2023

Нукус воқеалари бўйича судланган собиқ ИИБ ходими Полат Шамшетов вафот этди

13:42 · 06.02.2023

«Бемор ўзи рози бўлиб ‘баракасиниʼ бериб кетади, етмайдими?». Иноятов шифокорларнинг маошлари камлигига жавоб қайтарди

12:08 · 06.02.2023

Ўзбекистон ТИВ Туркиядаги зилзила юзасидан расмий баёнот берди

11:32 · 06.02.2023

Туркия жанубида 7,4 балли зилзила содир бўлди — фото

11:13 · 06.02.2023