Футбол афсонаси Пеле билан видолашув маросими — суратларда

Футбол қироли Эдсон Арантис ду Насименту (Пеле) 2022 йил 29 декабрь куни 82 ёшида оламдан ўтди. Пеле 2021 йилдан бери йўғон ичак саратонидан даволанаётган эди. Bugun.uz бразилияликлар ўз афсонаси билан қандай хайрлашганини акс эттирувчи суратларни жамлади.

Видолашув маросими 2 январь куни маҳаллий вақт билан соат 10:00 да бошланди.
Фото: Getty Images
Собиқ ҳужумчининг тобути стадионга олиб келинди.
Фото: Reuters
Стадионда видолашув маросимига тайёргарлик: одамлар Пеленинг исми ва 10 рақами туширилган плакатларни осиб қўйди. Аввалроқ Бразилиянинг «Сантос» клуби Пеле тўп сурган 10-рақамни муомаладан олиб ташламоқчи эмаслигини маълум қилганди. «Сантос» президенти Андрес Руэданинг сўзларига кўра, Пеленинг 2017 йилда берган интервьюси сўнгги кунларда ошкор бўлган. Унда собиқ футболчидан «Сантос» 10-рақамни муомаладан олиб ташлаши мумкинлиги ҳақида сўрашган.«У бу фикр унга ёқмаслигини аниқ айтди», — дейди Руэда.
Фото: Getty Images
Фото: Getty Images
Футбол мухлислари Пеленинг тобути олдига бориб, афсона билан хайрлашди.
Фото: Reuters
Стадионгача бўлган турнақатор навбат.
Фото: Reuters
Суратда ФИФА президенти Жанни Инфантино ва Пеленинг ўғли Эдсон Шолби ду Насименту. Инфантино маросим олдидан ФИФА бошқа футбол ташкилотлари аъзолари билан ҳар бир мамлакатда футболчи шарафига камида биттадан стадион номини ўзгартириш имкониятини муҳокама қилаётганини айтди.
Фото: Reuters
Пелени сўнгги манзилга кузатиш учун йиғилган аҳоли.
Фото: Reuters
Пеленинг тобути у деярли бутун фаолияти давомида тўп сурган «Сантос» клубининг «Вила Белмиро» стадионида.
Фото: Getty Images
Стадион трибуналарида бразилиялик хотирасига «Яшасин қирол» ёзуви туширилган байроқ осилди.
Фото: Getty Images
Мухлислар хотира белгиси сифатида Пеленинг фотосуратларини кўтарган ҳолда саф тортди. Плакатларнинг бирида «Пеле биз учун Бразилия футболида доим энг яхшиси бўлиб қолади» деган ёзув бор.
Фото: Reuters

Маълумот учун, афсонавий футболчи 2022 йилнинг ноябрь ойи охирида танасидаги кучли шишлар туфайли касалхонага шошилинч тарзда ётқизилганди. Тиббий гуруҳ сўнгги икки ой давомида ўтказилган кимётерапия натижаларига кўра, Пеленинг танасидада ўсмалар борлигини ҳам аниқлаган.

Шифокорлар унга анасарка (шишнинг оғир ва умумий шакли), шиш синдроми ва декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги ташхисини қўйган. Шунингдек, унинг овқатланишида ҳам муаммолар кузатилган.

Эслатиб ўтамиз, Пеле Бразилия терма жамоаси билан 1958, 1962 ва 1970 йилларда уч бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. 92 ўйинда 77 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган ҳолда мамлакат терма жамоаси сафида энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади. Клуб доирасида эса 659 та ўйинда 643 та голга муаллифлик қилган. Футболчи 1999 йилда Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан «Аср спортчиси» деб топилган.

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео